date
views 3 812

Хитойда энг юқори мартабали уйғур амалдор бир умрга қамалди

Хитойда энг юқори мартабали уйғур амалдор бир умрга қамалди
Хитойда Миллий энергетика идорасининг собиқ раиси Нур Бакри порахўрликда айбдор деб топилиб, бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Нур Бакри Хитой ҳукуматида ишлаган энг юқори мартабали уйғур амалдор эди. Эллик етти ёшли собиқ амалдор пора олиш, хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳолда оила аъзоларига махсус ҳайдовчи ва люкс машина бириктириш сингари жиноятларда айбдор деб топилди.

Бакри бир пайтлар Шарқи Туркистон (Шинжон мухтор тумани)ни бошқарган. 1982 йилда Хитой коммунистик партияси сафига қабул қилинган. У ўтган йилнинг сентябрида партиянинг интизом қоидаларини бузиш айби билан ҳибсга олинган эди.

Нур Бакри мусулмон озчиликнинг эркинликларини чеклаш сиёсатини қўллаб-қувватлагани айтилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда энг юқори мартабали уйғур амалдор бир умрга қамалди