10:59 / 04.12.2019
4 403

Дубай шаҳзодаси жаҳон рекорди ўрнатди

Дубай шаҳзодаси жаҳон рекорди ўрнатди
Фото: russianemirates.com
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум бошчилигидаги Skydive Dubai парашютчилар гуруҳи БАА ташкил топганининг 48 йиллиги муносабати билан Гиннесс рекордини ўрнатди.

Гап шундаки, шаҳзода бошчилигидаги парашютчилар Дубайнинг The Palm Jumeirah сунъий ороли устида ҳавода 144 квадрат метрлик миллий байроқни очишган. Ушбу воқеа 18 ноябрда камераларга муҳрланган бўлса-да, валиаҳд шаҳзода унинг видеосини Instagram’да кейинроқ жойлади.

Видео миллиондан кўпроқ намойиш йиғишга улгурган. Унга “Миллий ғурурнинг яна бир лаҳзаси ва янги жаҳон рекорди: 144,28 квадрат метрлик байроғимиз БАА Миллий куни шарафига Дубай узра ҳилпирамоқда”, деб изоҳ қолдирилган. Видео кўплаб мақтовли изоҳлар ва лайклар йиғган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай шаҳзодаси жаҳон рекорди ўрнатди