Зелинский: АҚШнинг мамлакатингиз ҳақидаги фикри инвесторларга таъсир қилади

  • 04 декабрь 2019, 12:14
  • 565
  • Дунё
  • Зелинский: АҚШнинг мамлакатингиз ҳақидаги фикри инвесторларга таъсир қилади
    Украина президенти Владимир Зелинский TIME журналига берган интервьюсида АҚШ бир мамлакатни коррупциялашган деб аташи нима учун қуруқ гап бўлиб қолмаслиги ҳақида тўхталди:

    Америка Қўшма Штатлари - бу сигнал - дунё учун, ҳамма учун. Масалан, Америка Украинани коррупцияга ботган давлат деб аташи энг оғир сигналлардан биридир.
    Бу айтишга жуда осон, шунчаки сўзлар жамланмаси бўлиб туюлиши мумкин: Украина коррупцияга ботган давлат. Лекин бу шу жойда тугамайди.

    Бу сигнални ҳамма эшитади. Инвесторлар, банклар, қизиқувчилар, компаниялар. Бу Украинада халқаро капиталга эга бўлган Америка, Европа компаниялари учун сигнал - "Эҳтиёт бўл, сармоя киритма", дегандек. Ёки "Бу ердан кет", дегандек.

    » » Зелинский: АҚШнинг мамлакатингиз ҳақидаги фикри инвесторларга таъсир қилади