14:00 / 04.12.2019
2 880

Туркманистонда собиқ ички ишлар вазири ва президент хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари қамалди

Туркманистонда собиқ ички ишлар вазири ва президент хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари қамалди
Туркманистонда собиқ ички ишлар вазири Искандар Муликов қатор жиноятлар, жумладан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва жуда катта миқдорда пора олишда айбланиб судланди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Ботир Атдаев давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида хабар берди.

Туркманистон телевидениеси сочи бутунлай олиб ташланган ва қўлларига кишан тақилган собиқ вазирни кўрсатди, деб ёзмоқда «Альтернативние новости Туркменистана».

Искандар Муликов

«Менинг жиноятларим аниқланганидан кейин қонуний асосда жиноий жавобгарликка тортилдим, - деди И.Муликов кўзларини кўтармаган ҳолда. - Мен нотўғри хатти-ҳаракатимни тан оламан ва афсусланяпман».

Миграция хизматининг собиқ раҳбари, ўз вақтида президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Мейлис Нобатов ҳам шу каби жиноятларда айбланган.

Мейлис Нобатов

Нобатовнинг сўзларига кўра, жиноятларини 2015-2019 йилларда, «юқори лавозимларда ишлаган пайтида» содир этган. Миграция хизмати раҳбари лавозимидан кетганидан кейин, у бир неча бор президент тансоқчилари таркибида кўриниш берган.

Собиқ ички ишлар вазири шу йилнинг 1 октябрида барча унвонларидан маҳрум қилинган вв ишдан бўшатилганди. Манбаларда унинг ишдан бўшатилиши узоқ муддатга қамалган тадбиркор Чара Қуловнинг иши билан боғлиқ экани айтилади. Хабар қилинишича, собиқ вазирлар ва юқори лавозимли шахслар тадбиркор Ч.Қулов билан бирга ҳокимиятни қўлга олиш ниятида бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда собиқ ички ишлар вазири ва президент хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари қамалди