date
views 3 218

Россияда кўп қаватли бино портлаб, унинг девори қулаб тушди (видео)

Россияда кўп қаватли бино портлаб, унинг девори қулаб тушди (видео)
Кеча 3 декабрь куни, Россиянинг Белгород вилоятида газ чақнаши оқибатида порлаш содир бўлди. Натижада 4 қаватли бинонинг деворларидан бири бутунлай қулаб тушди.

Маҳаллий қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, портлаш натижасида жароҳатланган 2 киши дарҳол касалхонага олиб кетилган, шундан сўнг яна 4 киши ва 1 аёл шифохонага олиб борилган. Беморлардан бири бош қисмидан оғир жароҳат олгани айтилмоқда.

4 қаватли турар жой биносидаги портлашдан сўнг деворларнинг қулаши эса тасодифан видео камераларга тушиб қолган.

Жароҳат олганлардан ташқари бинода қолган 24 киши ҳам эвакуация қилинган. Белгород вилояти губернатори воқеа жойига ташриф буюриб, вазиятни кўздан кечирган ва барча жабрланганларга керакли ёрдам беришга топшириқ берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда кўп қаватли бино портлаб, унинг девори қулаб тушди (видео)