Saxo bank 2020 йилнинг “шок қилувчи прогнозлари”ни эълон қилди

  • 04 декабрь 2019, 15:53
  • 1 279
  • Дунё
  • Saxo bank 2020 йилнинг “шок қилувчи прогнозлари”ни эълон қилди
    Saxo bank
    Даниянинг “Saxo bank group” инвестиция банки 2020 йил учун “шок қилувчи прогнозлари”ни эълон қилди. Банк ўз прогнозларини “эҳтимоли кам бўлган, бироқ юз берса дахшатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган” воқеалар деб атади. Улар ҳақиқий бозор прогнозларини акс эттирмайди. Қуйида шундай прогнозлардан бир нечтасини келтирамиз:

    Сунъий интеллектнинг учинчи қиши келади
    Келажакда узоқ вақт давомида сунъий интеллектга нисбатан қизиқишнинг пасайиши ҳамда унинг молиявий манбалари қисқариши кутилмоқда. Охирги ўн йил ичида технологик корпорациялар, жумладан микрочип ишлаб чиқарувчилар технологик тадқиқотлар ва ишланмаларга бир неча миллиардлаб доллар пул сарфладилар. Aммо харажатларнинг ўсиши билан компаниянинг фойдаси ошмаяпти.

    Харажатлар ва натижалар ўртасидаги мувозанатни фақатгина Facebook, Google, Microsoft каби йирик компаниялар сақлаб қола оладилар ва натижада венчур капиталнинг сунъий интеллектга кириши пасаяди.

    Нефт муқобил энергия манбаларидан устун келади
    2020 йилга келиб қайта тикланадиган энергетика энг кам даромад келтиради. Нефт ва газ саноатининг рентабеллиги эса ўсиб боради. AҚШда сланец нефт қазиб олиш фойда келтирмайди, ОПЕК ҳам, ўз навбатида, сланец нефт қазиб олиш ҳажми камайтирилишини эълон қилади.

    Бу вақтда Осиёда нефтга бўлган талаб ошаётган бўлади. Таклифнинг камайиши ва талабнинг кўпайиши Brent маркадаги нефт нархининг баррелига $90дан ошишини таъминлайди.

    Блокчейн технологиясига асосланган Осиёнинг захира валютаси халқаро савдода долларни сиқиб чиқаради
    Осиё инфратузилма инвестиция банки янги захира активи “Осиё жалб қилиш ҳуқуқи” (Asian Drawing Right, ADR)ни эмиссия қилади. У блокчейн технологиясида ишлайди, бир ADR икки долларга тенг бўлади. Aввал маҳаллий иқтисодиётлар, кейин Россия ва ОПЕК мамлакатлари ADR'да савдо қилишга ўтади, бу еса AҚШга пул оқимини камайтиради. Доллар бир неча ой ичида ADR'га нисбатан 20%га, олтинга нисбатан 30%га қадрсизлашади.

    Венгрия Европа Иттифоқидан чиқади
    Венгрия бош вазири Виктор Орбан томонидан ОAВ, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, судялар ва олимларга қўйилаётган чекловлар туфайли Будапештнинг Брюссел билан муносабатлари совуқлашади.

    Мамлакат камроқ иқтисодий ёрдам ола бошлайди, Европа компаниялари Венгрияга нисбатан инвестиция режаларини қайта кўриб чиқади. Ва бу ҳаракатлар Венгрияни Буюк Британиядан кейин Европа Иттифоқидан чиқиб кетишга мажбур қилади.

    Apple автомобил бозорига киради. У Tesla'га эгалик қилади
    Apple фақатгина iPhone'лари билан капитализациясини оширолмаслигини тушунади ва ҳозир кўпроқ рақамли форматга ўтиб бораётган автомобил бозорига кириб боради. Apple бу бозордаги инноваторлардан бири Tesla'га сармоя киритади.

    Apple компанияси Tesla асосчисининг барча қиммат ғояларини амалга ошириш учун етарли молиявий ресурсларга эга ва бу бирлашган компаниянинг кўп йиллар давомида автомобилсозлик соҳасида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишига олиб келади.

    Германия иқтисодиёти рецессияга юз тутади
    Сўнгги йилларда Германия автомобилсозликнинг ўсиши электр транспорт воситаларига қизиқишнинг ортиши ва янги технологияларни жорий этиш шароитида секинлашди.

    Aвтомобилсозлик иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири бўлган Германия ҳозирги тенденциялардан орқада қолмоқда: энди мамлакат ўзининг асосий қувватларини электр автомобиллари бозорига ўтказиш ҳақида ўйлай бошлади.

    Aтмосферани ифлослантирувчи моддаларни истеъмол қилишнинг камайиш тенденцияси фонида, ялпи ички маҳсулотнинг 14 фоизини таъминлайдиган Германия автомобил бозори 2019 йилда ўсмайди ва бутун иқтисодиёт 2020 йилнинг учинчи чорагида рецессияга киришади.

    Бутун дунё бўйлаб транспорт солиғи жорий қилинади. Нархлар ўсади
    Иқлимнинг шиддат билан ўзгариши ва глобал иқлим исиш хавфи туфайли халқаро ҳамжамият 1944 йил Чикаго конвенциясига биноан ўрнатилган халқаро авиация ва юк ташиш солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқади.

    Aтмосферага зарарли газлар емиссияси бўйича етакчи бўлган AҚШ ва Хитой бунга рози бўлишади. Дунё бўйлаб транспорт солиқлари жорий этилади - ҳар бир тонна карбонат ангидрид учун 50 доллар (илгари таклиф қилинганидан анча юқори). Шу сабабли авиачипталар ва денгиз транспортида чипталар нархи ошади ва бу ўз навбатида товарлар нархидаги транспорт таркибий қисмининг ўсишига ва уларнинг нархининг ошишига олиб келади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Saxo bank 2020 йилнинг “шок қилувчи прогнозлари”ни эълон қилди