Нурсултон Назарбоев ва Қосим-Жомарт Тўқаев/Фото: REUTERS
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Германияга сафар қилишдан олдин Deutsche Welle’га интервью берди.
Журналист амалдаги давлат раҳбари ва биринчи президент вазифалари ўртасида қандайдир тафовут бор-йўқлиги ҳақида сўради.
- Тошкентга (29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди), масалан, Назарбоев ташриф буюрди. Бунда вазифаларнинг қандайдир тақсимланиши борми? - деб сўради журналист.
- Назарбоев ҳақиқатдан ҳам Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди. У бир вақтлар ушбу форматни ўзи яратганди, 2000-йилларнинг бошида эса бутун бир ташкилот - Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти мавжуд эди. Кейин, турли сабабларга кўра, бу ҳамжамият тарқатиб юборилди, аммо энди Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасида бундай норасмий маслаҳатлашувларга эҳтиёж пайдо бўлди. Ахир, ушбу минтақа геосиёсат нуқтаи назардан жуда муҳимдир. Давлат раҳбарлари ўртасида норасмий маслаҳатлашувлар ўтказиш жуда керак бўлган нарса. Нурсултон Назарбоев Элбоши сифатида шу билан шуғулланмоқда, - дея жавоб қайтарди Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви фахрий раиси мақоми берилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди