17:00 / 05.12.2019
3 726

АҚШда уйғурлар ҳақида қонун қабул қилингани Хитойга ёқмади

АҚШда уйғурлар ҳақида қонун қабул қилингани Хитойга ёқмади
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси томонидан Шарқий Туркистон (Шинжон мухтор тумани)даги вазият бўйича қонун лойиҳасининг қабул қилинишидан Хитой норози бўлди. Бу ҳақда Islamnews нашри хабар бермоқда.

Қонунда ҳуқуқлари бузилган уйғурларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек Шарқий Туркистондаги вазият учун айбдор бўлган хитойлик мулозимларга санкция жорий этиш кўзда тутилган. Мазкур қонун кучга кириши учун сенат ва президент Дональд Трамп томонидан маъқулланиши зарур.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Хуа Чуньин эса қонун лойиҳасини танқид қилиб, унинг муаллифларини Хитойнинг террорчилик ва халқаро ҳуқуқнинг бузилишига қарши олиб бораётган ҳаракатларини қоралашга уринишда айблади.

Хитой томони ҳам АҚШга жавоб қайтариш ниятида. Хусусан, уйғурлар мавзусини кўтарган америкалик сиёсатчиларга виза чекловларини жорий этмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда уйғурлар ҳақида қонун қабул қилингани Хитойга ёқмади