10:20 / 06.12.2019
2 892

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм трейлери чиқди (видео)

Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм трейлери чиқди (видео)
Кадр: IP
Universal Pictures Жеймс Бонднинг саргузаштлари ҳақидаги навбатдаги — «Ўлиш вақти эмас» фильмининг илк трейлерини чиқарди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Британиялик суперагент ролини бешинчи бор Дэниэл Крэйг ижро этди. Режиссёр Кэри Факунага ўтган йил августида келишмовчилик туфайли лойиҳани тарк этган Дэнни Бойлни алмаштирди.

Картина сюжетига кўра, Бонд вақтинча ишлардан чалғиган ва Ямайкада дам олмоқда. Бу ерда уни МРБдаги эски таниши топади. У ўғирлаб кетилган олимни топишда ёрдам сўрайди ва шундан сўнг Бонд хизматга қайтади.
Шунингдек, супержосус маъшуқаси билан боғлиқ сирни очишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм трейлери чиқди (видео)