10:23 / 07.12.2019
3 318

Зеленский Путин билан бўладиган учрашувида нимадан қўрқаётганини айтди

Зеленский Путин билан бўладиган учрашувида нимадан қўрқаётганини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский 9 декабрь куни Парижда ўтказиладиган "норманд тўртлиги" саммити ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида натижа бўлмаслигидан қўрқаётганини айтди. У бу ҳақда "Украина" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Мен натижа бўлишини истаяпман, мени хавотирга солаётган ягона нарса учрашиб, "режалаштиряпмиз" дейиш. Натижа бўлмаслигини умуман ёқтирмайман. Музокаралар натижасиз тугашини ёқтирмаслигим мени асабийлаштираётган ягона нарса. Мен фақат шундан қўрқяпман", - деди у.

Аввалроқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленский билан учрашувга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди.

Песковнинг таъкидлашича, учрашув танишув кўринишида бўлади, чунки юзма-юз мулоқот телефон орқали мулоқотдан фарқ қилади. Икки давлат раҳбарида янги йилгача ҳал қилиниши керак бўлган масалалар, жумладан “газ масаласи” мавжуд.

Таъкидланишича, учрашувнинг бориши икки етакчининг “норманд тўртлиги” саммитидаги ишчи жадвалига боғлиқ бўлади. Икки етакчи “четга ўтиб 30 дақиқа суҳбатлашишлари ҳам, 1,5 соат мулоқот қилишлари ҳам мумкин”. “Ҳаммаси вазиятга боғлиқ бўлади”, деб айтган Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Песковнинг таъкидлашича, Путин ва Зеленскийнинг учрашуви ҳозирда “норманд форматидаги” учрашувдан ҳам муҳимроқдир.

Россия, Украина, Франция ва Германия етакчилари 9 декабрда Парижда учрашишади. Ушбу учрашувда Путин ва Зеленскийдан ташқари, президент Эмманюэль Макрон ва канцлер Ангела Меркель ҳам иштирок этади. Учрашувда Донбассдаги вазиятни тартибга солиш муҳокама қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Путин билан бўладиган учрашувида нимадан қўрқаётганини айтди