
АҚШда яшайдиган мексикалик эр-хотин “Тирилиш. Эртуғрул” сериалини томоша қилгач, сериалда кўрган жараёнларига қизиққан ҳолда исломни ва мусулмон маданиятини ўргана бошлади. Пировардида улар ислом динини қабул қилишга қарор қилди, дея хабар беради “Анадолу” агентлиги.
Лос-Анжелесда мексикалик эр-хотин “Эртуғрул”да Абдурраҳмон Алп ролини ўйнаган, ўзларининг севимли актёри Жалол Алнинг иштирокида калимаи шаҳодатни айтди.
“Сериал ва Туркиянинг бутун дунёдаги инсонпарварлик фаолияти бизни ҳайратга солди ва бунинг таъсирида мусулмон бўлишга қарор қилдик”, – дейди улар.
Шаҳодат калимасидан сўнг мексикалик жуфтликка Қуръоннинг инглиз ва испан тилларидаги таржималари совға қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар