
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши шанба куни бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда Донбассни қайта қўшиб олиш сценарийсини тасдиқлади. Бу ҳақда кенгаш котиби Алексей Данилов маълум қилди.
"Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳаётга татбиқ этиладиган сценарийлардан бирини қабул қилди", - деди у.
Даниловнинг сўзларига кўра, мажлисда ҳудудий мудофаа стратегияси масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Ёпиқ мажлисда муҳокама қилинган учинчи масала мамлакатда киберхавфсизликни таъминлаш бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленский нормандча шаклда ўтказиладиган учрашувни муҳокама қилиш учун шанба куни миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мажлисини чақирди. "Норманд тўртлиги" (Россия, Германия, Франция, Украина) етакчиларининг саммити 9 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар