Фото: EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS/POOL
КХДРнинг Осиё-Тинч океани ҳудудида тинчлик бўйича қўмитаси раиси Ким Ён Чхоль АҚШ президенти Дональд Трампни қари ва бесабр деб атади.
"Ҳозирда Дональд Трамп қари ва бесабр инсон эканлигини кўриш мумкин", - деди Ким Ён Чхоль.
Унинг қўшимча қилишича, "Трамп КХДР тўғрисида кўп нарсани билмайди ва унинг фуқароларининг йўқотадиган нарсаси йўқ".
"5 декабрь кунги огоҳлантиришимизга қарамасдан, Америка етакчисининг ноўрин ва хавфли гаплари тўхтамади. Агар у шу тарзда давом этадиган бўлса, КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Иннинг Америка президенти тўғрисидаги фикри ўзгариши мумкин", - деди Ким Ён Чхоль.
7 декабрь куни Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда КХДР АҚШдаги бўлажак президент сайловларига аралашмаслигига умид билдирди.
Аммо эртасига ўзининг Twitter саҳифасида "агар Ким Чен Ин душманона ҳаракат қиладиган бўлса, барча нарсадан айрилиши мумкин"лигини ёзди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди