11:23 / 10.12.2019
2 663

Энди Руиснинг отаси: "Энди шуҳрат қозонгани туфайли итоат қилолмади, у дўстлари билан базмлар ўтказарди"

Энди Руиснинг отаси: "Энди шуҳрат қозонгани туфайли итоат қилолмади, у дўстлари билан базмлар ўтказарди"
Собиқ жаҳон чемпиони Энди Руиснинг отаси фарзандининг Энтони Жошуага қарши кечган реванш жанги борасида фикр билдирди.

"Энди вазн билан ҳам ўз вазифасини осон бажараман деб ўйлади. Мен унга, вазн ташлашга ҳаракат қилмаяпсан деб 1 ой аввал айтгандим.
Сен вазифаларингни қийинлаштираяпсан, жангда ҳаракат қила олмайсан, сабаби чарчаб қоласан дегандим.

Аммо ҳеч қандай ўзгариш ва ҳаракат бўлмади, аммо энди у сабоқ олди ва қайтишни ният қилди.
У шуҳрат қозонгани туфайли итоат қилолмади. У дўстлари билан машинасида эди, базмлар ўтказарди ва жамоасини тингламасди.

Бу унинг учун энг ёмон машғулотлар бўлди", - деди катта Руис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди Руиснинг отаси: "Энди шуҳрат қозонгани туфайли итоат қилолмади, у дўстлари билан базмлар ўтказарди"