Фото: Phys
Монтерей-Бей илмий тадқиқот институти аквариуми (MBARI) олимлари АҚШнинг Калифорния штатидаги денгиз тубида минглаб сирли чуқурликлар борлигини аниқлади. Объектларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда «Phys.org» нашри хабар берган.
Чуқурликлар энг каттасининг эни 175 метр, чуқурлиги 5 метр ва айлана шаклидаги деворлар билан ўралган. Бу каби объектларнинг жами 5,2 мингтаси аниқланган, умумий майдони 1,3 минг квадрат километрни ташкил этган. Катта бўлмаган микродепрессия чуқурларининг диаметри 11 метргача етади ва чуқурлиги 1 метргача. Уларнинг деворлари тик ва пастга қараб чўзилган.
Бу каби номаълум шаклдаги чуқурликлар дунё океанидаги деярли барча жойларда учрайди ва метан ҳамда сув остидаги бошқа моддаларнинг чиқиндилари туфайли вужудга келган. Ушбу ҳолат сув тубининг беқарорлашуви нефть платформалари ва шамол турбиналарининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. Лекин MBARI олимлари чуқурлардан метан қолдиқларини топмаган. Олинган маълумотларга кўра, чуқурликлар яқин 50 йил ичида фаоллашмайди.
Фото: Phys
Барча микродепрессияларда тошлар, сув ўтлари, суяклар, чиқинди ва балиқ овлаш воситаларининг бўлаклари мавжуд. Тадқиқотчилар ушбу тешиклар пайдо бўлганига кўп бўлмагани ва чуқурликлар сув оқимининг ўзгариши сабабли шаклланганини таъкидлаган.
Фото: Phys “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар