
Агар Эрон ядровий қурол яратиш бўйича ҳаракатларини тўхтатмаса, Исроил унга қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац маълум қилди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлигига таяниб Azon.uz нашри.
“Исроил Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига ҳеч қачон йўл қўймайди. Ҳарбий аралашув охирги чора бўладиган бўлса, биз бунга ҳам тайёрмиз”, – дея ёзди Кац ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, «Исроил Эрон ҳукумати ўлдирган чорасиз намойишчилар эмас». Ташқи ишлар вазири бу гапи билан яқинда Эронда бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишларида ҳалок бўлганларга шама қилди.
Исраэль Кац аввалроқ араб давлатлари ва Ғарбни Эронга қарши курашишга чақирган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар