date
views 3 761

Туркманистон коррупцияга қарши курашда муҳим қадам қўйди

Туркманистон коррупцияга қарши курашда муҳим қадам қўйди
Фото: «Tipstravels.com»
Туркманистон ҳукумати коррупция жиноятида жазога ҳукм этилганларга нисбатан амнистия ва афв этиш актларини қўлламасликка қарор қилди, дея хабар берди «Нейтральный Туркменистан» газетаси.

Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамед Туркманистон Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида тегишли қонунни имзолади.

Мазкур кодекснинг 80-моддасида коррупция ва гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар прекурсорларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган маҳкумларга нисбатан амнистия ва афв этиш актлари қўлланилмаслиги қайд этиб қўйилди.

Гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларга нисбатан амнистия ва афв этиш қўлланилиши 2015 йилда бекор қилинганди.
Мазкур қонун расман чоп этилгандан кундан бошлаб кучга киради.

Туркманистонда афв этиш акциялари давлат байрамлари ва муҳим саналар шарафига йилига тўрт-беш марта ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон коррупцияга қарши курашда муҳим қадам қўйди