08:30 / 16.12.2019
4 438

Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади

Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади
Дубайнинг Dubai Marina туманида 2022 йил охири ёки 2023 йил бошида Ciel деб номланувчи дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади. Янги бино 82 қаватдан иборат бўлиб, аввалги рекордчи – Шайх Зоид шоссеси бўйида жойлашган Gevora меҳмонхонасидан 4 метрга баландроқ бўлади.

Эътиборлиси, меҳмонхона энг баланд жойлашган бассейнлардан бири ҳамда денгиз ва The Palm Jumeirah оролига манзаралар очиладиган томдаги томоша майдончаси билан ўзига жалб қилади.

1209 та люкс ва хизмат кўрсатувчи апартаментлардан иборат меҳмонхонани The First Group қурилиш компанияси барпо этмоқда. Меҳмонхонанинг замонавий интерьерида кўкаламзорлаштирилган майдонлар ва 4 та ресторан бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади