15:30 / 16.12.2019
6 322

Канада миллиондан зиёд мигрантларни доимий яшашга чақирмоқда. Сабаб?

Канада миллиондан зиёд мигрантларни доимий яшашга чақирмоқда. Сабаб?
Фото: «Worldtaxes»
Канада 2022 йилгача бутун дунёдан миллиондан ортиқ мигрантларни қабул қилишни режалаштирмоқда, дейилади «24tv.ua» хабарида.
Юқори малакали муҳожирлар билан Канада кучли давлатга айланмоқчи.

Бош вазир Жастин Трюдо Иммиграция ва қочоқлар масалалари вазири Марк Мендичинога тақдим этган мандатда шу хусусда гап боради.
«Канадага миллиондан ортиқ инсонларни доимий яшашга жалб жалб этиш орқали сиз 2020—2022 йилларга мўлжалланган кенгайтирилган миграция режасининг самарали амалга оширилишини таъминлашингиз керак», — дейилади мандатда.

Трюдонинг таъкидлашича, янада кучлироқ Канадани қуриш учун давлат четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этишга урғу бериши лозим.

Канада бош вазири, шунингдек, ўз ватанларида таҳдидга учраган ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва журналистларга бошпана бериш таклифини ҳам киритди. Бу тоифа муҳожирлар алоҳида дастур бўйича қабул қилинади, яъни мамлакат бир йил мобайнида 250 кишини қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада миллиондан зиёд мигрантларни доимий яшашга чақирмоқда. Сабаб?