Зеленскийнинг отаси ўғлига «минус тўрт» қўйди

  • 17 декабрь 2019, 22:20
  • 1 372
  • Дунё
  • Зеленскийнинг отаси ўғлига «минус тўрт» қўйди
    Фото: «Replyua»
    «Argumenti.ru» ёзишича, Владимир Зеленский бошқарувидан норози айрим украиналикларга президентнинг отаси Александр Зеленский муносабат билдирди: «Ўғлимнинг баҳоси «минус тўрт!».

    Журналистлар ҳам тинч туришгани йўқ, катта Зеленскийни ўғлингиз ўқитувчиларнинг маошини 4 минг долларгача ошираман, деб ваъдаларни қуюқ қилганди, мана энди одамларнинг ҳафсаласи пир бўлиб, унинг рейтинги пасайиб кетяпти, дея сўроққа тутишди.

    «Ҳа, Вова айбдор. Унга минус 4 қўямиз», — деди киноя билан Александр Зеленский. Унинг таъкидлашича, ҳозирги президент сиёсатидан «каллаварамлар»гина норози бўлиши мумкин. Ақл-ҳуши жойида фуқаролар эса Владимир Зеленскийнинг ваъдасида турадиган ҳалол инсонлигини яхши билишади, фақат озгина кутиш керак, ҳали натижаларни кўришга арзигулик вақт ўтгани йўқ.

    Александр Зеленский. Фото: «РУспех»
    Маълумот учун: Александр Зеленский (1947 йилда туғилган) — техника фанлари доктори, профессор, математик ва дастурчи. Кироворог иқтисодиёт институтининг информатика кафедраси мудири. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг отаси.

    » » Зеленскийнинг отаси ўғлига «минус тўрт» қўйди