19:00 / 19.12.2019
4 572

Путин қизлари тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермади

Путин қизлари тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермади
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путиндан матбуот анжумани чоғида журналистлардан бири ОАВ унинг қизлари деб атаётган Мария Воронцова ва Катерина Тихоновани қачон ўз фарзандлари деб тан олишини сўради.

У бу саволга жавоб бермади, улар билан боғлиқ компаниялар фаолияти тўғрисидаги саволга жавобида эса уларнинг исм-шарифини тилга олмади ва «аёл» сўзи билан чекланди.

«Сиз бир аёлни, иккинчисини, уларнинг шахсий улуши, бизнесининг ҳажмини тилга олдингиз. Сиз факт келтирдингиз, аммо бу етарли эмас. Кавлаштириб кўрсангиз бу қанақа бизнес, кимга нима тегишли, ким кимга ёрдам бераётганини биласиз», — деди Путин.

Расман Путиннинг икки нафар қизи борлиги маълум, аммо у ҳеч қачон уларнинг шахсини маълум қилмаган. Россия президентининг сўзларига кўра, унинг фарзандлари фан билан машғул ва «сиёсатга аралашишмайди». У шунингдек, икки нафар набираси борлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин қизлари тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермади