18:00 / 20.12.2019
3 046

Эрон ва АҚШнинг қарама-қаршилиги қачон тугайди?

Эрон ва АҚШнинг қарама-қаршилиги қачон тугайди?
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмонларнинг ҳозирги муаммоларига АҚШни айбдор деб ҳисоблашини айтди, дея хабар бермоқда IslamToday нашри.
Кеча Куала-Лумпурда Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад билан учрашган Руҳоний Вашингтонни мусулмонларнинг ички ишларига аралашишда айблаб, мусулмон мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш уларга нисбатан ташқи босимни енгишга ёрдам беришини таъкидлади.

Ўз навбатида Маҳатҳир Муҳаммад АҚШнинг Эронга қўллаган санкцияларини қоралади ва улар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зидлигини айтди.
Эроннинг Россиядаги элчиси Меҳди Саноий эса АҚШнинг ҳаракатлари ва Европа Иттифоқининг ҳаракатсизлиги туфайли Эрон ҳар 60 кунда ядровий келишув бўйича мажбуриятларини камайтира боришини маълум қилди.

«Қанчадир вақтдан кейин Эрон бажариши лозим бўлган шартларнинг ўзи қолмайди», – деди дипломат.
Маълумки, Эрон ҳамда дунёнинг олти йирик давлати – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция ва Германия ўртасидаги ядровий келишув 2015 йилда тузилган ва 2016 йилнинг январида кучга кирган. Келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишини, Эрон эса ўз навбатида ядровий фаолиятини чеклашини ва уни халқаро назоратга очишини кўзда тутган. Бироқ 2018 йилда АҚШ келишувдан чиқди ва Эронга нисбатан санкцияларни қайта тиклади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ва АҚШнинг қарама-қаршилиги қачон тугайди?