
АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи 57 ёшли Айда Шиеф ал-Қози қамоқхонада унинг ҳижоби ва абайя кўйлагини ечтирганларни судга берди.
Унинг айтишича, 2013 йилда йўл қоидасини бузганлик бўйича Рамси округи судига келмаган. Шу сабаб уни штат қамоқхонасига олиб бориб, эркак полициячилар кузатуви остида абайя кўйлаги ва ҳижобини ечишга мажбурлашган. Бу ҳам етмагандек, унинг сурати интернетга чиқиб кетган.
У ўзини диний ва ирқий жиҳатдан камситилган деб ҳисоблаб судга арз қилди. The Guardian нашрининг ёзишича, суд айбдорларни бу аёлга 120 минг доллар товон пули тўлашга ҳукм қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.