18:42 / 20.12.2019
3 527

150 кило ортиқча вазндан қандай қутулиш мумкин?

150 кило ортиқча вазндан қандай қутулиш мумкин?
Фото: «Яндекс»
Американинг Род-Айленд штатида истиқомат қилувчи Майк Горман қандай қилиб 150 кило ортиқча вазндан халос бўлганини гапириб берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Майкнинг айтишича, у кўп овқат еб қўйишдан қийналган. Кунига 20 мингдан зиёд калория истеъмол қилган. 46 ёшида унинг вазни тахминан 250 килони ташкил этган.

Соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келгач озишдан ўзга чораси қолмаган.
Горман кам углевод ва кўп ёғдан иборат кетоген парҳез тутишга қарор қилган. Бундан ташқари, у ҳар куни тренажёр залига қатнаган.

Шу тартибда у икки йил ичида 150 кило ортиқча вазндан қутулишга муваффақ бўлган.
Америкаликнинг таъкидлашича, озишда энг муҳими – ўзига бўлган ишонч. У озишни хоҳловчиларга умри давомида амал қилса бўладиган қулай парҳез танлашни маслаҳат беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 150 кило ортиқча вазндан қандай қутулиш мумкин?