19:53 / 20.12.2019
2 320

Юрген Клоппни Доҳадаги меҳмонхона ресторанига аккредитациясиз киритишмади

Юрген Клоппни Доҳадаги меҳмонхона ресторанига аккредитациясиз киритишмади
Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида ёзиб қолдирди ва ушбу ҳолатга изоҳ билдирди.

- Лифтдан чиқдим ва ўнг томонга бурилдим, шунда бир қўриқчи мени тўхтатди. Мен унга либосимдаги клуб эмблемасини кўрсатдим ва у либосимга қаради ва менга: "Рухсатнома!" деди. Ҳаммамизни таниб олишлари учун аккредитация тақиб олишимиз керак. Мен эса унга: "окей, кечирасиз" дедим ва ўз хонамга қараб кетдим. Бу катта меҳмонхона, аммо аккредитациямни олишим учун хонамга қайтиб келдим. Бу унинг эмас, менинг хатоим эди. Биз бошқаларнинг диққат марказида турамиз деб ўйлаймиз, аммо бундай эмас. Дунёда бошқа нарсалар муҳим бўлган кўп жойлар бор ва биз ҳозир футбол ўйнаяпмиз, - деган Клопп.

Клоппнинг фикрига қўшилмасликка изн беринг, "Ливерпуль" ҳозир Доҳанинг диққат марказида ва шу сабабдан меҳмонхона, машғулот майдончаси ва ҳатто стадионда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳатто Клоппнинг ўзи нонуштага аккредитациясиз қабул қилинмаганлиги ҳам хавфсизлик чораларининг жиддийлигини англатади. Аммо, шунга қарамай Клоппнинг ўзига ҳурмат кўрсатиш керак, у йўл-йўлакай барча соврин ва мукофотларини эслаб аккредитациясиз ўтказиб юборишларини талаб қилмади. Ҳамма учун энг яхши намуна.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юрген Клоппни Доҳадаги меҳмонхона ресторанига аккредитациясиз киритишмади