Мексикадаги портлардан бирида иккита круиз лайнери тўқнашиб кетди (видео)

  • 21 декабрь 2019, 06:53
  • 966
  • Дунё
  • Мексикадаги портлардан бирида иккита круиз лайнери тўқнашиб кетди (видео)
    Мексиканинг Косумель оролидаги портда иккита круиз лайнери тўқнашиб кетди. Бу ҳақда MedioTiempo портали хабар берди.
    Воқеа Carnival компаниясига тегишли Glory лайнери тумшуғи билан шу компаниянинг қаттароқ бошқа лайнерига тегиб кетгани натижасида юз берган.

    Авария вақтида Glory’да 4,5 мингдан кўпроқ, иккинчи лайнерда эса 15 мингдан кўпроқ одам бўлган.
    Tribuna нашрининг хабар беришича, тўқнашув оқибатида бир киши енгил жароҳат олган.

    » » Мексикадаги портлардан бирида иккита круиз лайнери тўқнашиб кетди (видео)