10:00 / 21.12.2019
2 937

Қозоғистон ўлим жазосини бутунлай бекор қилмоқчи

Қозоғистон ўлим жазосини бутунлай бекор қилмоқчи
Қозоғистон ҳукумати ўлим жазосини бутунлай бекор қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда «Дарё».

«Шунингдек, бизнинг ҳуқуқ ҳимоячиларимиз томонидан фаол равишда кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш вақти келди», — деган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат раҳбари бошчилигидаги Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг йиғилишида.

У Ташқи ишлар вазирлигига ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факултатив протоколига қўшилиш жараёнини бошлаш вазифасини топширди.

Қозоғистонда ўлим жазосини қўллаш бўйича 2003 йилдан буён муддатсиз мораторий жорий этилган. Бунда ўлим жазоси жиноий жазо тури сифатида мораторий томонидан бекор қилинмаган ва мораторий бекор қилингандан кейин бир йил ўтгач амалга оширилиши мумкин. 2004 йилдан буён унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмоқда.

Ҳозирда Қозоғистонда ўлимга ҳукм қилинган 1 нафар маҳбус бор. У Руслан Кулекбаев бўлиб, 2016 йилда Олмаотада 10 кишини отиб ташлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ўлим жазосини бутунлай бекор қилмоқчи