10:23 / 24.12.2019
3 544

Жеки Чан суратга олиш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди

Жеки Чан суратга олиш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди
Фото: АР
Ҳолливуд актёри Жеки Чан “Авангард” (The Vanguard) фильмида суратга тушиш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.

Воқеа отишма саҳналаридан бири суратга олинаётган вақтда юз берган. 65 ёшли актёрнинг таъкидлашича, у суратга олиш вақтида денгиз тубида тошлар орасига тиқилиб қолиб, у ердан чиқиб кета олмаган.

Бироқ машҳур актёр ваҳимага тушмаган, аммо қўрқувдан титрай бошлаган. Шунда Чаннинг ҳамкасблари ёрдам келиб, уни сувдан чиқариб олишган.

“Бирданига мен қўрқувни ҳис қилдим ва вужудим титрай бошлади. Мен шундай осонгина ўлишим мумкин эди. Сувдан чиққанимда режиссёр Стэнли Тонга ҳаттоки кўзига ёш олган”, деб эслайди ўша воқеани актёр.

Унинг таъкидлашича, у режиссёрни ҳаммаси жойидалигига ишонтиргач, кўп ўтмай суратга олиш ишлари давом эттирилган.

Актёр фильмларда мураккаб саҳналарни ўзи бажариши билан танилган. Шу сабабли у бир неча марта оёқ-қўли, бурни, сони, бўйни, қовурғаларидан жароҳат олган. Актёр энг оғир жароҳатларидан бирини “Тангри аслаҳалари” фильмида суратга тушиши вақтида олган: Чан дарахтдан йиқилиши оқибатида бошидан оғир жароҳат олиб, деярли ўлим ёқасида бўлган.

Актёр иштирокидаги “Авангард” фильми 2020 йил 25 январда экранларга чиқади. Хитойлик киноижодкорлар суратга олган фильмда қўриқлаш фирмасининг хитойлик миллионер оиласининг ёлланма қотиллар ташкилоти томонидан ўғирлаб кетилишига қаршилик кўрсатиши ҳақида сўзланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жеки Чан суратга олиш вақтида ҳалок бўлишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди