09:06 / 25.12.2019
2 515

Бишкекнинг собиқ мэри 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бишкекнинг собиқ мэри 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Албек Ибраимов
Бишкек туман судида Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Кубаничбек Кулматовга нисбатан очилган жиноий ишлар бўйича суд жараёни якунланди.

Суд ҳукмига кўра, Ибраимов 15 йилга озодликдан маҳрум этилган, Кулматов суд залидан озод қилиниб, 5 млн сомлик жаримага тортилган.
Шунингдек, Ибраимов ва унинг рафиқасига тегишли мол-мулк, акциялар, пул маблағлари мусодара қилинган.

Албек Ибраимов бир нечта жиноий иш: “Солнечний берег” пансионатини паст нархда сотиш, “ТНК Дастан” томонидан ошириб юборилган нархда махсус буюмлар сотиб олиш, шаҳар тасарруфидаги ер майдонларини тақдим қилишда коррупция ҳамда Кулматов иши бўйича гумонланувчи сифатида ўтган.

Кулматов эса “Калис-Ордо” тураржой массивида 2 млн долларлик мактаб қурилишидаги коррупция ҳолати бўйича айбланган. Ушбу иш бўйича фақат Ибраимов қамоқ жазосига тортилган, қолган айбланувчиларга турли миқдорда жарималар солиниб, суд залидан озод қилинганлар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бишкекнинг собиқ мэри 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди