14:12 / 26.12.2019
4 788

Афғонистондаги совет қўшинларини “мужоҳид” немислар кузатиб турган

Афғонистондаги совет қўшинларини “мужоҳид” немислар кузатиб турган
1979 йилнинг 25 декарбида совет қўшинлари Афғонистонга кирган эди. Маълумки, АҚШнинг мужоҳидларга ёрдами ҳақида бир нечта китоб ёзилган ва фильмлар суратга олинган. Аммо урушда Германия Федератив Республикасининг разведкаси фаол қатнашганидан кўпчиликнинг хабари йўқ, дея ёзади Azon.uz нашри.

Федерал разведка хизмати (BND)нинг Афғонистондаги махфий операцияси “Ёз ёмғири” деб аталиб, 1981 йилда бошланган ва бир неча йил давом этган. Омма мазкур операциядан 2013 йилдагина хабардор бўлди. Немис разведкачиларининг мақсади совет армиясининг ҳарбий техникаси ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот тўплаш бўлган. Бунинг учун эса ўзларини мужоҳид ёки санитар қилиб кўрсатган. Разведкачилар совет томонига тириклайин асир тушиши мумкин бўлмаган.

“Ёз ёмғири” операцияси учун ўша пайтда йилига 250 минг марка сарфланган ва бу харажатлар федерал бюджетда кўрсатилмаган, операция ҳақида мамлакат ҳукуматидан бошқа ҳеч ким билмаган. Хорижда ҳарбий операциялар ўтказилишини Германия парламенти тасдиқлаши зарур, бироқ Федерал разведка хизмати операциялари учун бундай шарт мавжуд бўлмаган.
“Ёз ёмғири” операцияси ҳақида ёзма гувоҳликларнинг бари йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистондаги совет қўшинларини “мужоҳид” немислар кузатиб турган