
Португалия пойтахти Лиссабонда бошпанасиз насронийлар Мавлид байрамини ғайриоддий жойда нишонлади. Мусулмонлар жамоаси улар учун масжидда байрам дастурхони ёзди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”га таяниб Azon.uz нашри.
Бундай эътибордан бошпанасизлар, албатта, хурсанд бўлди. “Бу ердаги муҳит ғоят самимий. Ўз уйимда ҳам ўзимни бунчалик яхши ҳис қилмаганман, – дейди улардан бири. – Дастурхон ёзилган, илиқ сўзлар, иссиқ таом – жуда ёқимли”.
Нурия Тармуҳаммад исмли кўнгиллининг айтишича, байрам дастурхонига 80-90 чоғли одам келди. “Бироқ байрам энди бошланяпти. Биз кўчага чиқиб, бу ерга келмаганларга таом тарқатамиз”, – дейди у.
Расмий маълумотларга қараганда, Португалия пойтахтида қарийб 2,5 минг бошпанасиз бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар