22:24 / 27.12.2019
3 070

АҚШ Россияга қарши ахборот уруши режасини ишлаб чиқди

АҚШ Россияга қарши ахборот уруши режасини ишлаб чиқди
Фото: Newsone
АҚШ кибергуруҳи Россиянинг сайлов тизимларига путур етказиб ёки америкаликлар ўртасида нифоқ тарқатиб АҚШдаги 2020 йил президентлик сайловларига аралашиши ҳолатига қарши ахборот уруши тактикасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Washington Post'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Meduza’нинг ёзишича, кўриб чиқилаётган вариантлардан бири бу Россия махсус хизматининг асосий ходимлари, ҳарбийлар ва айрим мансабдорларига қарши қаратилган ахборот урушидир. Россия президенти Владимир Путинга қарши ҳужум кўзда тутилмаган, чунки буни ҳаддан ортиқ провакацион деб қабул қилишлари мумкин.

Ахборот операцияси давомида мансабдорлар ва бизнесменларга агар сайловларга аралашишини тўхтатмаса, уларнинг махфий маълумотлари ошкор қилишини мумкинлиги айтилган хат юборилиши мумкин.

Шунингдек, АҚШ кибергуруҳи россиялик амалдорлар ва элиталар ўртасида низо келтириб чиқариш учун дезинформация тарқатиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бунда, The Washington Post’нинг таъкидлашича, бутун Россия жамиятига таъсир кўрсатиш варианти кўриб чиқилмаяпти.

Америкалик махсус хизмат вакилларининг фикрича, Россия ҳукумати 2016 йилда АҚШ президентлик сайловларига аралашиш кампаниясини тузган. Москва буни қатъий рад этмоқда.

Шунингдек, АҚШда Дональд Трамп сайловолди штабининг Россия билан алоқаси бор деб тахмин қилинган, аммо АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер ўз текширувлари давомида буни тасдиқламаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россияга қарши ахборот уруши режасини ишлаб чиқди