10:10 / 28.12.2019
3 292

Қозоғистонда полициячи самолёт қулаган жойдан қутқариб олган болакай ҳақида маълумот берилди (видео)

Қозоғистонда полициячи самолёт қулаган жойдан қутқариб олган болакай ҳақида маълумот берилди (видео)
Фото: «Tengrinews»
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Камалжан Нодиров самолёт қулаган ерда полиция ходими томонидан қутқариб қолинган болакайнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар қилган.

«Ҳозиргина болалар шифохонасида бўлиб қайтдик. У ерда 9 ёшли болакайнинг ҳолидан хабар олдик. Унинг ҳолати барқарор, қариндошлар ва яқинлари ҳам шифохонада», — дейди Нодиров.

Олмаота жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Тилаухон Абилдаевнинг айтишича, боладан ташқари самолётда унинг ота-онаси ва яна уч нафар ака-укалари ҳам бўлган.

«Болани полициячи ҳалокат жойидан қўлида кўтариб чиқиб қутқарган. Болалар 4 нафар эди, улар ака-укалар. Ҳаммаси болалар шифохонасида. Уларнинг ота-онаси оғир аҳволда ва айни вақтда 4-шифохонага ётқизилган», — дейди Абилдаев.

Болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Аружан Саин самолёт ҳалокатидан кейин омон қолган олти нафар боланинг жонлантириш бўлимида экани, яна уч нафар бола тезкор биринчи тиббий ёрдам маркази бўлимига ётқизилганини маълум қилган.

«Уч нафар боланинг оёғи синган, бир нафар қизалоқнинг иккала оёғи синган – операция муваффақиятли ўтган ва у ҳам бўлимда даволанмоқда. Болаларнинг ҳаммаси тиббий текширувдан ўтказилиб, рентген, УТТ ва бош мия томографик текширувлари амалга оширилиган. Уларда бош миянинг юмшоқ тўқималари лат егани аниқланган. Икки нафар операция қилинган қизалоқлардан ташқари ҳамма болаларнинг ҳолати барқарор. Қизлар жонлантириш бўлимида медикаментоз уйқу ҳолатида, иккови ҳам аппаратларсиз мустақил нафас олмоқда. Уларнинг ҳаётига ўлим хавф солаётгани йўқ», — деб ёзга Саин Facebook’даги саҳифасида.

Аввал ижтимоий тармоқларда полиция ходимининг воқеа жойидан болакайни эҳтиёт қилиб олиб чиқаётган видеоси тарқалганди.

Кейинроқ полициячи болани самолёт ҳалокатидан кейин жароҳатланган онаси қўлидан олганини билдирган.

«У ерда оёғи очиқ ҳолатда синган аёл ётарди. У ўзини йиғидан тўхтата олмасди. Менимча аёл шок ҳолатида эди. У ўнг қўли жароҳатланагани туфайли чап қўли билан боласини бағрига босиб олганди. Мен унга қозоқ тилида болани олишим ва тез ёрдам ихтиёрига топширишимни айтдим. Аёл кўзларини очиб-юмиб розилик билдирди ва яна ҳўнграб йиғлай бошлади», — дейди Жаксилик Султонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда полициячи самолёт қулаган жойдан қутқариб олган болакай ҳақида маълумот берилди (видео)