date
views 3 621

Малайзиядан бошпана сўраган уйғурлар Хитойга қайтариб юборилмайди

Малайзиядан бошпана сўраган уйғурлар Хитойга қайтариб юборилмайди
Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад бошпана сўраб келган уйғурлар, ҳатто Хитой сўров жўнатган тақдирда ҳам, Хитойга экстрадиция қилинмаслигини билдирди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Маҳатҳир Муҳаммад Малайзия парламентида мухолифат партиясининг саволларига жавоб қайтарар экан, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғурларга босими ва этник айирмачилигига тўхталиб ўтди.

“Дунё миқёсида мусулмонларга, хусусан, уйғурларга босим борлигини ҳамма қабул қилиши керак”, – деди у. Бош вазирнинг айтишича, уйғурлар хавфсизлик важидан бошқа мамлакатларга кетяпти, агар улар Малайзиядан бошпана сўрайдиган бўлса, ҳатто Хитой қайтарилишларини сўраса ҳам, экстрадиция қилинмайди.

Малайзия бош вазири 18-21 декабрь кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон мамлакатлар саммитида ҳам уйғурлар масаласини кўтарган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзиядан бошпана сўраган уйғурлар Хитойга қайтариб юборилмайди