22:20 / 28.12.2019
3 052

Қозоғистон ИИВ Олмаотадаги самолёт ҳалокати бўйича учта версияни маълум қилди

Қозоғистон ИИВ Олмаотадаги самолёт ҳалокати бўйича учта версияни маълум қилди
Фото: Тимур Батыршин / РИА Новости
Терговчиларнинг сўзларига кўра, авиаҳалокат техник носозлик, об-ҳаво шароити ёки учувчи хатоси туфайли юз берган бўлиши мумкин. Қулаган самолётнинг «қора қутилари» шифрдан чиқариш учун Москвага юборилади.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Олмаотада Fokker-100 самолётининг қулаши билан боғлиқ бир нечта версия устида ишламоқда, деб ёзяпти Tengrinews маҳкама матбуот хизматига таяниб.

Ушбу версиялар орасида самолётнинг техник носозлиги, об-ҳаво шароити, шунингдек, парвоз пайтидаги хато мавжуд. Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев тергов мавжуд бўлган барча аудио ва видео ёзувлар, самолёт ва учиш-қўниш йўлагининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўрганаётгани, шунингдек, парвозларни ташкил этадиган ерусти ва авиация хизматлари фаолиятини текшираётганини таъкидлади.

Ҳалокатга учраган лайнернинг борт ёзувлари шифрдан чиқариш учун Москвадаги Давлатлараро авиация қўмитасига топширилади, деб хабар берди Tengrinews саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиевга таяниб.

27 декабрь куни Олмаота аэропортидан парвоз қилган, бортида 93 йўловчи ва экипажнинг 5 аъзоси бўлган Bek Air авиакомпанияси самолёти орадан кўп ўтмай хусусий секторда ҳалокатга учради. Натижада, 12 киши, жумладан, ҳаво кемаси сардори ҳалок бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ИИВ Олмаотадаги самолёт ҳалокати бўйича учта версияни маълум қилди