
Фото: Зарядье
Москвадаги «Зарядье» боғи ўз меҳмонлари учун совға тайёрлади – бу ерга сунъий қор олиб келинди, деб хабар берди боғ матбуот хизмати. Боғ ичига кираверишга сунъий қордан тепаликлар ҳосил қилинди ва арчалар ўрнатилди.
Хабар қилинишича, бу ерда 12 январга қадар «Снегосад» (Қорли боғ) ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ташриф буюрувчилар байрам таомларидан тотиб кўришлари, сувенир ва совғалар сотиб олишлари мумкин бўлади.
"Метеовести"нинг хабар қилишича, 2019 йилнинг декабри Москва об-ҳаво тарихида энг илиқ декабрь бўлди.
Қайд этилишича, бу йил декабрда ҳаво ҳарорати 2006 йилдаги рекорддан ўтди ва ҳарорат +1,3 даражани ташкил этди. Шунингдек, ўртача ёғингарчиликнинг атиги ярми қайд этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар