23:25 / 30.12.2019
3 423

Олмаотадаги авиаҳалокатга бошқа самолёт қолдирган “из” сабаб бўлгани айтилди

Олмаотадаги авиаҳалокатга бошқа самолёт қолдирган “из” сабаб бўлгани айтилди
Фото: Тимур Батыршин / РИА Новости
Bek Air авиакомпанияси парвоз хизмати раҳбари Эрик Сапаров Олмаота аэропортидан учиш вақтида авиакомпаниянинг самолёти қулашига ундан аввал парвоз қилган самолёт қолдирган “из” сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

Сапаровнинг таъкидлашича, самолёт ҳавога кўтарилганда ўз ортидан уюрмага ўхшаш из қолдиради. Мутахассиснинг айтишича, авиаҳалокатга учраган Fokker 100 самолёти олдидан янги двигателларга эга ва 89 тонналик Airbus 321 ҳавога кўтарилган. Бир дақиқадан кейин унинг ортидан учган Bek Air авиакомпанияси самолёти ён томонларга чайқала бошлаган ва бунинг оқибатида баландликни йўқотиб, ерга қулаган.

“Airbus ҳавога кўтарилган вақтга эътибор беринг – соат 07:19. Унинг тезлиги 184 узелни ташкил қилган. Бизнинг Fokker 100 эса соат 07:20да ҳавога кўтарилган, тезлиги 155 узел бўлган. Fokker 100 олдидан учган самолёт ўз ортидан кучли уюрма қолдирган”, деб айтган Сапаров авиаҳалокат терговига бағишланган матбуот анжуманда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, самолётлар парвозлари орасидаги интервал камида 2 дақиқа бўлиши керак эди. “Об-ҳаво шароити нормал бўлган. Биз тахмин қилаётган сабаблардан бири уюрма из ҳисобланади”, дейилган компанияда.

Олмаота-Нур-Султон рейсини бажарган йўловчи самолёти ҳавога кўтарилиши вақтида баландликни йўқотиб, дастлаб бетон деворга, сўнгра икки қаватли уйга бориб урилган. Самолёт бортида бўлган 98 кишидан 12 нафари ҳалок бўлган, 49 нафари жароҳат олган.

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, самолётнинг ҳалокатига олиб келган сабаблардан бири навигация хизматлари хатоси ҳисобланади. Шунингдек, бошқа сабаблар орасида учувчиларнинг хатога йўл қўйгани ва самолётнинг техник носозлиги ҳам айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаотадаги авиаҳалокатга бошқа самолёт қолдирган “из” сабаб бўлгани айтилди