
Расмий маълумотларга қараганда, Шарқий Туркистонда деярли ярим миллион бола ўз оилаларидан ажратилиб, интернатларга жойлаштирилган. Хитой ҳукумати келгуси йилнинг охирига қадар ҳудуддаги 800 та аҳоли пунктининг ҳар бирида 1-2 тадан мана шундай мактаб-интернатлар очишни режалаштирган.
New York Times газетасининг ёзишича, ушбу мактаб-интернатларнинг мақсади болаларни кичик ёшдан бошлаб атеистик ва коммунистик руҳда тарбиялашдан иборат.
Шунинг учун бундай муассасаларга фақат туркийзабон, “ота-онасиз қолган” (аслида ота-онаси ҳибсхоналарда сақланаётган) болалар олиб келинмоқда.
Яқинда Қошғардаги болалар боғчасига келган коммунистик партия мутасаддиси Чен Сюанго ўқитувчиларга “болаларга партияни ва ватанни севишни” ўргатишни буюрган. Шубҳасиз, бундай қарашлар мактаб-интернатларда ҳам сингдирилмоқда.
Айни пайтда Хитойга халқаро босим аста-секин ўсиб бормоқда, Ғарбдаги таниқли нашрлар Хитойда инсон ҳуқуқлари оммавий равишда бузилаётгани ҳақида мақолалар босиб чиқармоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар