14:05 / 01.01.2020
3 362

АҚШда сўнгги 100 йил ичида аҳоли ўсишининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди

АҚШда сўнгги 100 йил ичида аҳоли ўсишининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди
Фото: «НГ.аз»
АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси 2019 йили мамлакатда ўтган асрда аҳоли ўсишининг энг паст кўрсаткичи қайд этилганини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Бюро томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, ўтиб кетаётган йил давомида АҚШ аҳолиси 1,5 миллион одамга ошган. Бу эса ярим фозидан ҳам камроқдир. Шу орқали Америка аҳолиси 2019 йилда 328 миллион кишига етди.

Таъкидланишича, бу Биринчи жаҳон урушидан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, фақатгина саккизда штатда туғилишларнинг ўсиши кузатилган бўлса, қолган 42 штат ва Колумбия округида туғилишлар сони 2018 йилга нисбатан паст бўлган.

Табиий ўсиш АҚШ аҳолисининг кўпайишининг асосий сабаби бўлса-да, сўнгги беш йил ичида у секинлашмоқда. Табиий ўсиш ёки туғилиш даражасининг ўлимдан ошиб кетиши ўнлаб йиллар ичида биринчи марта 2019 йилда миллион кишидан пастга тушиб кетди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, аҳолининг ўсиш суръатларини пасайишига халқаро миграциянинг пасайиши ҳам сабаб бўлган. 2019 йилда АҚШга келадиган муҳожирлар сони 595 минг кишига қадар камайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда сўнгги 100 йил ичида аҳоли ўсишининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди