
Фото: Getty Images
Британиялик экспертлар ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, ҳар бешинчи турист Саудия Арабистонида бўлишни хоҳлайди, деб хабар бермоқда Yahoo! Finance.
Экспертлар 9521 нафар киши орасида сўров ўтказишди ва Саудия Арабистонида бўлишни ҳаммадан ҳам кўпроқ АҚШ, Канада, Хитой, Малайзия ва Буюк Британия аҳли исташини аниқлашди.
Сўровда қатнашганларнинг 22 фоизи Жиддада бўлишни, хитойлик туристларнинг учдан бир қисми Ал-Ула шаҳрига боришни режалаштиришган.
Қатнашчиларнинг 73 фоиздан ортиғи Саудия Арабистонининг турли шаҳарларида бўлишни истаётганини маълум қилган.
Сўров натижалари декабрь охирида, араб давлатлари туризм вазирларининг 22-учрашувида тақдим этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар