date
views 2 218

Олмаота яқинида қулаган Bek Air авиакомпанияси самолёти йўловчиси медаль билан тақдирланди

Олмаота яқинида қулаган Bek Air авиакомпанияси самолёти йўловчиси медаль билан тақдирланди
Фото: EPA
Олмаота яқинида қулаган Bek Air авиакомпанияси йўловчиси Темирлан Кадауов «Фавқулоддаги вазиятларда жасорати учун» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

23 яшар Кадауовга мукофотни шаҳар полицияси раҳбари Серик Кудебаев топширди.
«Ёш йигит ҳалокат юз берган пайт ёнида ўтирган ҳомиладор аёлни танаси билан тўсди. Шунингдек, ўзи жароҳат олганига қарамай, фавқулодда хизматлар келгунга қадар бошқа йўловчиларни эвакуация қилишда ёрдам берди», — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олмаота яқинида қулаган Bek Air авиакомпанияси самолёти йўловчиси медаль билан тақдирланди