07:00 / 03.01.2020
2 588

Ливан Интерполдан Nissan собиқ раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер олди

Ливан Интерполдан Nissan собиқ раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер олди
Ливан Интерполдан Nissan автоконцерни собиқ раҳбари Карлос Гонни ҳибсга олиш учун ордер олди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирига таяниб Daily Star нашри хабар берди.

31 декабрь куни Франция, Бразилия ва Ливан фуқаролигига эга бўлган Гон Ливанга келгани маълум бўлганди.

ОАВ маълумотларига кўра, Карлос Гон Японияни 30 декабрда тарк этишга муваффақ бўлган. Унинг Токиодаги уйига ёлланма шахслар гуруҳи янги йил билан табриклаш баҳонасида мусиқачилар кўринишида кириб, уни мусиқа асбоби ғилофида олиб чиқиб кетишган. Япония хавфсизлик ходимлари шубҳали ҳеч нарса сезишмаган.

Сўнгра Гон кичикроқ аэропортга олиб борилиб, у ердан Туркияга, сўнгра хусусий самолётда Ливанга учиб кетган.

Маълум қилинишича, Ливанда Гон президент Мишел Наим Аун билан учрашиб, давлатдан хавфсизлик кафолатини олган. Таъкидланишича, Ливан фуқаролигига эга бўлган Nissan’нинг собиқ раҳбари Ливанда катта ҳурматга эга. Бундан ташқари, Ливан ва Япония ўртасида экстрадиция ҳақида келишув йўқ.

Японияда молиявий фирибгарликларда айбланган Гон 2018 йил кузида ҳибсга олиниб, 2019 йил мартида гаров пули эвазига озодликка чиқарилган. Унга Японияни тарк этиш ва рафиқаси билан мулоқот қилиш тақиқланган эди. У Японияда 80 млн долларлик даромадни яширишда айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливан Интерполдан Nissan собиқ раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер олди