13:31 / 03.01.2020
3 805

Таҳлилчилар 2020 йилда доллар курси пасайишини таҳмин қилишмоқда

Таҳлилчилар 2020 йилда доллар курси пасайишини таҳмин қилишмоқда
Декабр ойи Америка доллари учун охирги икки йилдаги энг ёмон ой бўлди - бир ойнинг ўзидаёқ 2%га арзонлади. АҚШ-Хитой савдо уруши ҳамда Fedʼнинг фоиз ставкаларини пасайтириши доллар курси пасайишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблашмоқда Bloomberg таҳлилчилари.

Bloomberg агентлигининг дунёнинг 10 муҳим валютасининг долларга нисбатан курсини кўрсатиб берадиган Bloomberg Dollar Spot индекси бор. Мана шу индекс декабр ойида 2%га пасайди.

Доллар кучсизланишининг биринчи сабаби АҚШ-Хитой ўртасида давом этаётган савдо уруши. "2019 йилда доллар ҳимояланадиган актив сингари қўллаб-қувватланди. Бироқ ҳозир савдо уруши давом этмоқда. Узоқ муддатли истиқболда доллар кучсизланади", - дейди ABN Amro банкининг валюта бозорлари бўйича мутахассиси Жоржетта Бул.

Иккинчи сабаб эса АҚШ Марказий банки - Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг юритаютган сиёсати. 2019 йилда у 3 маротаба базавий ставкаларни пасайтирди. Ўзгаришлар иқтисодий ўсишни ушлаб туриш учун қилинган бўлса-да, у Америка давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги ва жозибадорлиги пасайишига "ҳисса қўшди".
ХВФ прогнозларига кӯра, бу йил жаҳон иқтисодиёти 3,4%га ӯсади, АҚШники эса 2,1%га.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таҳлилчилар 2020 йилда доллар курси пасайишини таҳмин қилишмоқда