Фото: Mike Blake /Reuters
Apple компанияси акциялари янги нарх рекорди ўрнатиб, бир донаси нархи 300 доллардан ошди. Компания акциялари бир кун ичида 2,3 фоизга қимматлашган, деб хабар берди Bloomberg ахборот агентлиги.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, компания акцияларига AirPods қулоқчинининг янги модели, Apple TV+ стриминг хизматининг ишга туширилиши ҳамда 2019 йил 3-чоракдаги молиявий натижалар ижобий таъсир кўрсатган.
Айни вақтда Apple’нинг бозор нархи 1,33 трлн долларга баҳоланмоқда ва у дунёдаги энг қиммат компания бўлиб қолмоқда. 2-ўринни капиталлашуви 1,23 трлн долларга баҳоланаётган Microsoft эгалламоқда.
Янги симсиз AirPods Pro қулоқчинлари 2019 йил 28 октябрда тақдим этилган. Унинг ўзига хос жиҳати шовқинни фаол бостириш функцияси ҳисобланади. Қурилмада “шаффоф режим”нинг фаоллаштирилиши ташқи товушлар, мисол учун, яқинлашаётган автомобил овози ёки жамоат транспортида бекат номининг эълон қилиниши кабиларни эшитишга имкон беради.
Apple TV+ видеосервиси 2019 йил 1 ноябрда ишга туширилган. У 100 дан кўпроқ давлатда ишлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади