06:00 / 04.01.2020
4 536

Трамп: «Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмаган»

Трамп: «Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмаган»
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими билан тугаган операция ҳақида фикр билдирди. Бу Трампнинг операция ҳақида илк фикрлари бўлди.

«Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмаган, аммо ҳеч музокараларда ютқазмаган», деб ёзди АҚШ президенти.

Кейинги твитларида Трамп бевосита Қосим Сулаймоний ҳақида ёзди.

«Генерал Қосим Сулаймоний минглаб америкаликларни ўлдирди ёки жароҳатлади. У яна кўпчиликни ўлдиришни режалаштираётганди, аммо қўлга тушди! У миллионлаб одамларнинг, жумладан Эрондаги намойишчиларнинг ўлдирилиши учун жавобгар.

Эрон буни тан олишни хоҳламаётган бир вақтда Сулаймонийдан Эроннинг ўзида қўрқишар ва ундан нафратланишарди. Улар раҳбарлари ташқи дунёни ишонтиришга уринаётган даражада хафа эмас. У анча йиллар олдин қўлга олиниши керак эди», дейди Трамп.

Трамп навбатдаги постларида Ироқ устидан назорат ҳақида гапирди: «АҚШ Ироққа ҳар йили миллиардлаб доллар пул сарфлаяпти. Бу биз қилишимиз мумкин бўлган энг кўп нарса. Ироқликлар уларни Эрон назорат қилишини хоҳлашмайди, бу уларнинг танлови. Сўнгги 15 йилда Эрон назоратни тинимсиз ошириб борди. Ироқликлар эса бундан хурсанд эмас. Бу ҳеч қачон яхшилик билан тугамайди».

2 январдан 3 январга ўтар кечаси Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) қўмондони генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳарбийлари томонидан ўтказилган операция оқибатида ҳалок бўлди. Унинг машинаси масофадан туриб бошқариладиган дрон ёрдамида ўққа тутилган ва Сулаймоний ҳалок бўлган. Унинг шахси қўлидаги машҳур узуги ёрдамида аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: «Эрон ҳеч қачон урушда ғолиб бўлмаган»