date

Олимлар Индонезияда дунёдаги энг йирик гулни аниқладилар

Олимлар Индонезияда дунёдаги энг йирик гулни аниқладилар
Олимлар Индонезияда дунёдаги энг йирик гулни аниқладилар. Бу ҳақда Ғарбий Суматра табиат ресурсларини асраш маркази хабар берган.
Гулнинг номи раффлезия бўлиб, унинг диаметри 122 сантиметрни ташкил этади ва бу мутлақ рекорд натижадир.

Маълумотларга кўра, гул ўзининг "аввалги рақобатчиси" ўрнидан ўсиб чиққан. Аввалги йирик гулнинг диаметри 112 сантиметрни ташкил этган.
Раффлезия баргга эга бўлмаган паразит ўсимлик саналади. У ҳаёти учун зарур минералларни сўрғич илдизлари орқали олади.

2019 йилнинг февраль ойида Индонезияда дунёдаги энг катта асалари ҳам топилганди. У Европа оддий асаларисидан тўрт баробар катта бўлиб, кам ўрганилган оролларда учрайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Индонезияда дунёдаги энг йирик гулни аниқладилар
-->