date
views 4 294

Норвегия пойтахтида 2019 йилда бирорта ҳам пиёда ҳалок бўлмади

Норвегия пойтахтида 2019 йилда бирорта ҳам пиёда ҳалок бўлмади
TJournal сайтининг хабар беришича, 2019 йилда Норвегия пойтахти Ослода ўлим билан якунланган фақат битта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди: машинаси деворга бориб урилган ҳайдовчи вафот этди. Пиёдалар ёки велосипедчилар иштирокида эса биронта ҳалокатли ҳодиса қайд этилмаган.

Норвегия Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига қараганда, ўтган йили мамлакат йўлларида ҳеч бир бола нобуд бўлмади.
Норвегияда сўнгги ўн йилликларда йўл-транспорт ҳодислари қурбонлари сони мунтазам равишда пасайиб бормоқда: 1970 йилда йўлларда 560 киши вафот этган ва улардан 101 нафари болалар эди. 1985 йилда 482 киши, 2019 йилда эса 110 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланди.

Тахминларга кўра, шаҳарда тезликнинг сезиларли даражада чекланиши ва Ослонинг марказий қисмидаги магистрал йўлларнинг қисқариши, шунингдек йўл қопламаси ва замонавий автоуловлар жиҳозлари сифатининг яхшиланиши ушбу омилларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Норвегияда велосипедлар тобора оммалашиб бормоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2018 йилда юртимизда 2126 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланган. 2019 йил бўйича маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норвегия пойтахтида 2019 йилда бирорта ҳам пиёда ҳалок бўлмади