date
views 2 021

Карлос Гонга ёрдам берган Туркия авиакомпанияси ходими унга таҳдид қилинганини айтди

Карлос Гонга ёрдам берган Туркия авиакомпанияси ходими унга таҳдид қилинганини айтди
Фото: IHA
Туркиядаги MNG Jet авиакомпанияси ходими кейинчалик Nissan собиқ раҳбари Карлос Гон эканлиги маълум бўлган кишини мамлакатдан олиб чиқиб кетишга ёрдам кўрсатмаса, оиласига зарар етказиш билан таҳдид қилишганини айтди. Бу ҳақда IHA агентлигига таяниб Дарё хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, MNG Jet амалиёт бўлимининг ҳибсга олинган бошлиғи Ўкан Кўсемен собиқ таниши унга таҳдид қилганини билдирган.

«Байрутлик собиқ танишим менга қўнғироқ қилиб халқаро аҳамиятга молик иш борлигини, агарда ёрдам бермасам, хотиним ва боламга зарар етишини айтди. Мен қўрқиб кетдим. Аэропортга самолётда келтирилган кишини бошқа самолётга олиб ўтдим. Унинг кимлигини билмадим», — деган у.

Аввалроқ MNG Jet Гон Японияни тарк этганлиги тахмин қилинган самолёт йўловчилари рўйхатида унинг исми бўлмаганлигини билдирганди. Компаниянинг қайд этишича, унинг ходимларидан бири маълумотларни сохталаштирганини тан олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карлос Гонга ёрдам берган Туркия авиакомпанияси ходими унга таҳдид қилинганини айтди