18:46 / 05.01.2020
4 433

Рамзан Қодировнинг қизи кутубхона биносида ресторан очиб, грознийликларни ғазаблантирди

Рамзан Қодировнинг қизи кутубхона биносида ресторан очиб, грознийликларни ғазаблантирди
Фото: «РИА Новости»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Грозний марказида «Париж» деб номланган ресторан очди ва шаҳар фуқароларини ғазаблантирди. Бу ҳақда «Вести недели»га таяниб Дарё хабар берди.

Нашрга кўра, рестораннинг очилиши янги йил арафасида бўлиб ўтди. Шу куни хавфсизлик чораларини таъминлаш учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Владимир Путин шоҳ кўчасини ёпиб қўйди. Айшатнинг ресторани ушбу кўчада жойлашган. Очилиш маросимига Қодиров рафиқаси Медни ва бир қатор амалдорлар билан бирга келган.

Таъкидланишича, ресторан 2016 йилнинг апрель ойида ёпилган Грознийнинг собиқ Марказий шаҳар кутубхонаси биносида жойлашган. Бундай қарор маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлди, улар кутубхонанинг шаҳар зиёлилари учун учрашув жойи бўлганлигини таъкидлади.

«Кутубхона иккита вайронкор уруш шоҳиди бўлди, бундан ташқари Чеченистон учун оғир бўлган дамларни ҳам бошдан кечирди. Бироқ шундай тартибсизликлар даврида ҳам уни кутубхонадан бошқа бирон нарсага айлантириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган», — дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Бу Қодирова томонидан Грозний марказида очилган иккинчи бино.
Айшат Қодирова 2016 йилдан бери Firdaws модалар уйи директори ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг қизи кутубхона биносида ресторан очиб, грознийликларни ғазаблантирди