21:03 / 06.01.2020
3 406

Сайёрамизнинг энг кекса инсони 117 ёшини қаршилади (видео)

Сайёрамизнинг энг кекса инсони 117 ёшини қаршилади (видео)
Сайёрамизнинг расман энг кекса вакили деб топилган япониялик Канэ Танака 117 ёшини қаршилади. Шу муносабат билан у яшайдиган қариялар уйида қулупнай билан безалган торт ва шамлар билан базм уюштирилди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди.

Жуда мазали. Яна егим келяпти”, деб айтган момо тортдан таътиб кўриб.

Аёл 1903 йил 2 январда Фукуока префектурасида дунёга келган. У оилада 9 фарзанддан еттинчиси бўлган. У 19 ёшида турмушга чиқиб, 5 фарзандни, жумладан бир асранди фарзандни вояга етказган.

2019 йил 9 мартда Танака сайёрамизнинг энг кекса инсони сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Ўшанда у 116 ёш 66 кунлик бўлган.

Момонинг айтишича, узоқ умр кўришнинг сири яхши уйқудадир.
Ҳозирда момо реверси ўйинини ўйнашни ва математика билан шуғулланишни хуш кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сайёрамизнинг энг кекса инсони 117 ёшини қаршилади (видео)